Афғонистон ҳарбийлари ва полициячилари «Толибон» гуруҳининг Ҳилманд вилояти маркази — Лашкаргоҳ шаҳрига уюштирган кенг миқёсли ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда, EFE агентлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Қўшимча кучлар етиб келганидан сўнг биз толибларнинг Ҳилманддаги ҳамласини ушлаб қолишга эришдик. Айниқса Лашкаргоҳ ва унга яқин туманларда муваффақиятга эришдик», — деди агентликка берган изоҳида вилоятдаги ҳарбий қисмлардан бирининг вакили Расул Зазай.
Унинг сўзларига қараганда, ҳарбийлар Лашкаргоҳни Қандаҳор билан боғлайдиган йўлда автотранспорт ҳаракатини қайтадан йўлга қўйишга уринмоқда.
«Биз бу зонани назорат остига олдик. Аммо асосий муаммоимиз миналар билан боғлиқ. Минасизлаштиришга вақт керак бўлади. Бундан ташқари, йўлга жиддий зарар етказилди», — маълум қилди Зазай.
Изоҳ (0)