Чехия ғарбида маҳаллий тижорат компанияларидан бирига тегишли вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса пойтахт Прагадан 100 километр узоқликда жойлашган Казнейов шаҳри яқинида рўй берди. Полиция вакили Гана Штеффовага кўра, вертолёт қулаши туфайли икки киши ҳалок бўлди.
Ҳалокат сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)