АҚШ президентлигига демократлардан номзод Ҳиллари Клинтон сайловларда ғолиб чиққан тақдирда унинг ўтиш гуруҳига собиқ ички ишлар вазири, Колорадо штатидан сенатор Кен Салазар бошчилик қилади. Бу ҳақда 16 август, сешанба куни Клинтоннинг сайловолди штаби маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Ўтиш гуруҳи ҳозирги маъмуриятдан Клинтон маъмуриятига ҳокимият топширилиши жараёнини ташкиллаши лозим бўлади. Унга АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Томас Донилон, Клинтоннинг маслаҳатчиси Неера Танден, Мичиган штати собиқ губернатори Женнифер Грэнхолм ва Гарвард сиёсат институти директори Мэгги Уильямс ҳам кирди.
Олдинроқ АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп унинг ўтиш гуруҳига Нью-Жерси штати губернатори Крис Кристи бошчилик қилишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)