Америка ҳарбий-ҳаво кучлари Ливиянинг Сарт шаҳрида ИШИД террорчилари жойлашган нуқталарга авиазарбалар берди, деб ёзади «Интерфакс» АҚШ мудофаа вазирлигига таяниб. Гуруҳнинг битта автомобили ва тўртта истеҳкоми йўқ қилинди.
1 августдан АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Ливия ҳукумати сўровига кўра Ливия ҳарбийларига ҳаводан кўмак бериб келмоқда. Африкадаги АҚШ қуролли кучларининг бирлашган қўмондонлиги маълумотларига кўра, Сиртда ИШИД марраларига 48 та авиазарба берилган.
Нашр эслатишича, аввалроқ Ливий миллий бирлик ҳукуматини қўллаб-қувватловчи кучлар Сирт ҳудудининг 70 фоизини ИШИД назоратидан озод қилгани маълум бўлган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)