15 август куни Яманнинг Хаджа провинциясидаги касалхонага берилган авиазарба оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди, деб ёзади «ТАСС» «Чегара билмас шифокорлар» гуманитар ташкилотига таяниб.
«Ўтган тунда Яман шимоли-ғарбида ‘Чегара билмас шифокорлар’ кўмагида фаолият юритувчи касалхонага берилган авиазарбадан сўнг шифохонага ётқизилган беш бемордан уч нафари вафот этди, натижада Хаджадаги ўлимлар сони 14 тага етди», — дея маълум қилди ташкилот расмий вакили.
24 киши яраланди, улар турли касалхоналарда даволанмоқда.
Аввалроқ Яманнинг «ал-Масира» телеканали Саудия Арабистони раҳбарлигидаги коалиция кучлари Яман шимолидаги Хаджа провинциясида жойлашган касалхонага берган авиазарба натижасида камида 25 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлиб, яна 20 киши яраланганини хабар қилган эди.
Изоҳ (0)