Хитойнинг Юннан провинциясидаги қўриқхона ходимлари видеокамералар ёрдамида асал ўғирлашда гумон қилинган Ҳимолай айиғини аниқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Маҳаллий қўриқхонадаги асалари қутилари қўйилган жойга ҳужум қилган айиқ қутилардан бирини олиб кетди ва бир нечасига шикаст етказди. Видеолавҳаларда айиқ қути оғзини очаётгани ва у ердан учиб чиққан арилардан қочаётгани тасвирланган.
Арилар тарқалиб кетганига ишонч ҳосил қилгач, айиқ қайтди ва қутилардан бирини ўзи билан ўрмонга олиб кетди.
Изоҳ (0)