Жанубий Кореянинг Кёнсан-Намдо провинцияси Чханвон шаҳридаги ҳарбий-денгиз базасида портлаш содир бўлди, деб ёзади «ТАСС». Оқибатда камида бир киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди, яна бир киши бедарак йўқолди.
«Рёнхап» агентлиги армиядаги манбасига таяниб хабар беришича, ҳодиса кичик сув ости кемаси таъмирланаётган докларда юз берган. Жабрланганлардан бири оғир аҳволда, шу туфайли қурбонлар сони ўсиши мумкин.
Ишчилардан бирини портлаш тўлқини денгизга отиб юборган, уни қидириш ишлари олиб борилмоқда. Таъкидланишича, ҳалок бўлган ва яраланганлар офицер лавозимларида ишлаган.
Изоҳ (0)