Круиз лайнери бортидан тушиб кетган хитойлик сайёҳ 38 соат давомида денгизда сузиб, омон қолди. Бу ҳақда, Metro нашрига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
32 ёшли шанхайлик Фэн исмли аёл Шанхайдан Япония ва Жанубий Кореяга круиз сафарини уюштираётган кема бортида эди. Тўртинчи палубадан денгиз манзараларини томоша қилар экан, аёл борт остига қарамоқчи бўлиб эгилди, аммо мувозанатни сақлай олмай тахминан етти қаватли уй баландлигидан денгизга тушиб кетди.
Фэн ёрдамга чақирди, лекин уни ҳеч ким эшитмади. У билан бирга саёҳатга чиққан ота-онаси қизлари ғойиб бўлганини бир неча соатдан сўнг аниқлади.
Фэн қарийб икки кун давомида сувсиз, овқатсиз ва қутқарув ашёларисиз денгизда бўлди. Унинг йўлидан чиқиб қолган балиқчилар кемаси ҳалокатга учраган аёлни қабул қилди.
Медузалар етказган айрим майда жароҳатларни айтмаса, аёл соғ-омон, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)