Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатида номаълум шахсларнинг одамлар тўдасига қўлбола бомба улоқтириши оқибатида камида 11 киши жабрланди. Бу ҳақда, NDTV телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Портлаш Пунч округида одамлар гавжум бозорда юз берди. Яраланганлардан тўрт нафари оғир аҳволда. Жабрланганлар орасида маҳаллий зиёратгоҳлардан бирига йўл олган зиёратчилар ҳам бор.
Телеканалнинг таъкидлашича, ҳозирча террорчилик гуруҳларидан ҳеч бири портлаш учун жавобгарликни зиммасига олмаган.
Жамму ва Кашмир штатида бир ойдан буён кескин вазият сақланиб қолмоқда.
Изоҳ (0)