АҚШ Пуэрто-Рико ҳудудида Зика вируси тез тарқалаётганлиги сабабли фавқулодда ҳолат тартибини жорий этди. Расмийлар орол губернатори Алехандро Падильянинг тегишли мурожаатидан сўнг шундай чора қўллагани билдирилмоқда, дея хабар беради «РБК».
АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилиши Пуэрто-Рико ҳукуматини қўллаб-қувватланишини таъминлайди, шунингдек, минтақа аҳолиси, хусусан, ҳомиладор аёллар борасидаги зарур назоратни кафолатлашга ёрдам беради.
Айни пайтда оролда Зика вирусига чалиниш билан боғлиқ 11 мингга яқин ҳолат қайд этилган. Уларнинг мингдан зиёди ҳомиладор аёлларга тўғри келади.
Изоҳ (0)