Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция авиазарбаси натижасида Яманнинг шимолий қисмида камида ўн нафар бола ҳалок бўлди, 21 нафари яраланди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» «Чегара билмас шифокорлар» халқаро ташкилотига таяниб.
Агентлик маълумотларига кўра, авиазарба Саудия Арабистони билан чегарадош Саада провинциясининг Хайдан туманида берилган. Исёнчи хусийлар вакиллари зарба мактабга келиб текканини айтди.
Коалиция вакиллари ҳозирча қурбонлар ҳақидаги маълумотларга изоҳ бергани йўқ.
Изоҳ (0)