Қуролли мухолифат жангарилари 13 август, шанба куни Алеппонинг Сурия армияси ҳимояси остидаги аҳоли даҳаларини шиддатли ўққа тутди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
SANA агентлигига кўра, реактив самолётлар ва қўлбола ракеталар асосан Салоҳиддин, Ал-Ҳамдания, Аз-Заҳра ва Азимия туманлари ҳудудида портлаган.
Тинч аҳоли ўртасидаги қурбонлар сони шанба куни кечки пайт 9 кишига етди, яна 22 киши турли жароҳатлар билан касалхонага етказилди. Улардан айримлари оғир ҳолатда эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)