Доллар 2016 йилнинг июнидан буён энг паст даражага тушди. Бу ҳақда Bloomberg маълумотига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Bloomberg’нинг Dollar Spot Index кўрсаткичи 24 июнь, Буюк Британия аҳолиси мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши учун овоз бериши бозорларга таъсир қилгандан буён энг минимал кўрсаткичга тушди. Жами жорий йилда индекс 5 фоизга пасайди.
12 август, жума куни доллар еврога нисбатан 0,3 фоизга, шунингдек, иенага нисбатан 0,9 фоизга арзонлашди. АҚШ Савдо вазирлигининг июль ойида мамлакатда чакана савдо ҳажми ўтган ой билан таққослаганда ўзгармаганлиги, улгуржи нархлар эса кутилмаганда пасайганлиги ҳақида маълумотларни маълум қилгандан сўнг Америка валютасининг пасайиши қайд этилди.
Изоҳ (0)