Ўзбекистонлик эшкакчи Шаҳбоз Холмирзаев Олимпиада—2016 даги иштирокини якунлади.
Академик эшкак эшиш мусобақаси Рио-де-Жанейродаги ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бир неча бор бошқа санага қолдирилганди. 13 август куни спортчилар сўнгги пойгаларни ўтказиб олди.
Медаллар пойгасидан чиқиб кетган ўзбекистонлик Шаҳбоз Холмирзаев, рейтингдаги якуний ўрнини аниқлаштириш учун пойгада иштирок этди ва якунда 22-натижани қайд этиб, Олимпиада ўйинларидаги иштирокига якун ясади.
Изоҳ (0)