Германиянинг Динслакен шаҳрида теракт уюштиришга тайёрланаётган 3 гумонланувчи қўлга олинди. Бу ҳақда Дуйсбург шаҳри прокуратурасида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Терговнинг маълумотларига кўра, қўлга олинганлар футбол бўйича Германия чемпионатининг ўйинларидан бирида террорчилик ҳужумини уюштиришга тайёргарлик қилаётганликда гумон қилинмоқда. Ҳар учала шахс суд олдида жавоб беради ва уларга нисбатан жазо муддати тайинланади.
Аввалроқ қўшни Рейнланд-Пфальц ерида ИШИД террорчилик гуруҳининг тахминий аъзоси қўлга олинганди. У ҳам 26 август куни старт оладиган футбол бўйича Германия чемпионати ўйинларидан бирига теракт тайёрлаши мумкин эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)