АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтоннинг атрофидагилар у ва президент Обама ИШИД пайдо бўлиши учун жавобгар эканликлари ҳақидаги Трампнинг даъвосини рад этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Клинтоннинг халқаро муносабатлар бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Трампнинг хулосасини «бўҳтон айблов» ва миллиардер томонидан «Қўшма Штатларга лой чапланишининг навбатдаги кўриниши» деб атади.
«Қизиғи шундаки, Трамнинг шарҳлари яна Россия президенти Путин ва рақибларимизнинг асосий фикрларини такрорлайди. Америка етакчилари ва АҚШ манфаатларига хуруж қилади, шу билан бирга, терроризмга қарши кураш ёки мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун ҳеч қандай жиддий режа таклиф этмайди», — дея таъкидлаган Салливан.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)