Россия Хавфсизлик кенгаши мамлакат ҳукуматига Транссиб, БАМ ва Шимолий денгиз йўлини боғлайдиган транспорт-логистика йўлаклари тизимини яратиш лойиҳасини кўриб чиқишни таклиф қилди, деб ёзади Meduza.
«Ягона Евросиё» деб ном олган лойиҳа муаллифи Москва давлат университети Москва иқтисодиёт мактаби раҳбари, Россия Фанлар академияси академиги Александр Некипеловдир.
«Коммерсантъ» нашри қўлига келиб тушган ҳужжатларга кўра, лойиҳанинг асосий мақсади «мамлакат Сибирь, Узоқ Шарқ ва Арктикани чуқур ўзлаштириш ҳисобига янги ижтимоий-иқтисодий босқичга чиқиши учун» шароитлар яратишдан иборат.
«Ягона Евросиё»нинг қиймати 220—240 миллиард долларга баҳоланмоқда. Транспорт-логистика йўлакларини 2035 йилгача яратиб бўлиш режалаштирилмоқда.
Лойиҳа таркибий қисмларидан фақат АТЛАНТ (янги турдаги аэростатик транспорт учар қурилмаси) туридаги транспорт дирижаблларигина етарлича батафсил таърифланган. Улар ёрдамида Шимолий денгиз йўли ва Транссиб ўртасидаги юк оқимини таъминлаш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)