Регби-7 бўйича Фижи эркаклар терма жамоаси Рио–2016 Олимпиада ўйинлари финалида Буюк Британияни 43:7 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Meduza».
Эътиборга молик томони шундаки, Фижи ўз тарихида илк бор Олимпиада олтин медалига сазовор бўлди. Регби-7 бўйича учинчи ўринни ЖАР терма жамоаси эгаллади.
Аёллар ўртасидаги регби-7 баҳсларида олтин медалга Австралия, кумуш медалга эса Янги Зеландия термаси эгалик қилди. Учинчи ўринни Канада аёллар термаси эгаллади.
Изоҳ (0)