Рио—2016 Олимпиадасида иштирок этаётган ўзбекистонлик дзюдо устаси Абдулла Тангриев ярим финал масаласини ижобий ҳал қилди.
Спортчи Рио-де-Жанейродаги учинчи жангини қирғизистонлик Юрий Краковецкийга қарши ўтказди ва иппон баҳоси билан ғолиб чиқди.
Бунга қадар Абдулла Тангриев самоалик ва руминиялик дзюдочиларни ҳам иппон баҳоси билан енгишга муваффақ бўлганди.