Португалиянинг Мадейра оролидаги катта ёнғин оқибатида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Португалия бош вазири Антониу Кошта 10 август куни журналистларга маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Ушбу фавқулодда ҳолат ёнғин хавфсизлигидаги имкониятларимиздан устунроқ бўлиб турибди», – деди бош вазир.
Хабарда қайд этилишича, 80 киши куйиш ва ис гази билан заҳарлариш туфайли шифохонага ётқизилди. Уларнинг икки нафари оғир аҳволда бўлиб турибди. Бундан ташқари, 1000 нафарга яқин одамни уй ва меҳмонхоналардан эвакуация қилишга тўғри келди.
Айни дамда ёнғин оқибатида 40 та уй вайрон бўлди.
Антониу Кошта таъкидлашича, юқори ҳарорат ва кучли шамол туфайли йўқотишлар ошиши мумкин.
Изоҳ (0)