БМТ Россия ва Туркия ўртасидаги алоқалар нормаллашувини маъқуллайди ва икки мамлакат етакчилари учрашувини яхши аломат деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ташкилот бош котиби расмий вакили ўринбосари Фархан Хак Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Россия ва Туркия президентлари музокараларини изоҳлар экан, айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Менда алоҳида изоҳлар йўқ, бироқ мамлакатлар ва уларнинг етакчилари келишмовчиликларни самарадорлик билан ҳал қилиши — яхши аломат. Бу маъқулланади», — деди Хак.
Шу билан бирга, у Москва ва Анқара ўртасидаги алоқаларнинг илиқлашиши Суриядаги низоларни тартибга солиш истиқболларига қандай таъсир қилиши борасида фикр билдиришдан бош тортди.
Ўтган йили кескинлашган Туркия-Россия муносабатлари охирги пайтларда яна илиқлашиб бормоқда. Жумладан, 9 август куни Эрдўғон Санкт-Петербургга ташриф буюриб, Владимир Путин билан учрашди. Кейинроқ Путин ушбу учрашувни конструктив деб баҳолади. Эрдўғоннинг вакили эса Туркиянинг Россия билан илиқ муносабатларининг тикланиши унинг НАТО билан мулоқотни давом эттиришига тўсқинлик қилмаслигини айтди.
Изоҳ (0)