Туркиядаги ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг турк ҳарбий хизматчиси АҚШдан бошпана сўради. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Агентлик манбаларининг маълум қилишича, офицер Норфолк (Виржиния штати)да жойлашган НАТО қуролли кучларининг бирлашган штаб-квартирасида ишлаган. Унинг исми ва унвони маълум қилинмаган.
Вашингтондаги Туркия элчихонаси манбасининг маълум қилишича, гап турк контр-адмирали Мустафо Угурлу ҳақида бораётган бўлиши мумкин. Туркияда уни қўлга олиш учун ордер чиқарилган. Бироқ 22 июль куни Угурлу ўз ҳужжатлари, жумладан, шахсий гувоҳномасини базада қолдириб кетган ва шундан сўнг у ҳақда ҳеч ким хабар эшитмаган.
АҚШдан Туркияга пастроқ лавозимни эгаллаган яна икки офицернинг чақириб олинганлиги маълум қилинмоқда. Агентликнинг таъкидлашича, турк ҳарбийи томонидан АҚШдан бошпана сўраб мурожаат қилиниши биринчи бу каби ҳолат бўлиб, бу икки мамлакат ўртасидаги муносабатнинг ёмонлашишига сабаб бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)