Пентагон 9 август, сешанба куни ядро қуроли элтишга қодир учта «кўринмас» B-2 Spirit стратегик бомбардимончи самолётларини Тинч океани шарқий қисмидаги Гуам оролига етказди. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари стратегик қўмондонлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Матбуот хизматига кўра, самолётлар Миссури штатидаги Уайтмен базасидан учиб келган. Улар оролда «қисқа муддат давомида» бўлиши билдирилган, бироқ гап айнан қанча вақт ҳақида кетаётганлигига аниқлик киритилмаган.Мазкур бомбардимончи самолётлар экипажи Осиё-Тинч океани минтақасида машқ парвозларини амалга оширади. Шунингдек, АҚШнинг минтақадаги асосий шериклари билан ҳамкорликдаги машғулотларда иштирок этади.
Изоҳ (0)