Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида юк машинасининг йўл бўйида ухлаётган зиёратчилар гуруҳи устидан ҳайдаб ўтилиши оқибатида етти киши ҳалок бўлди, яна ўн нафари оғир жароҳат олди. Бу ҳақда штат полицияси маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳодиса 8 август куни кечаси ҳиндлар учун муқаддас саналган Айодхья шаҳри четида содир бўлди. Бу ерга мамлакатнинг турли бурчакларидан диний маросимни ўтказиш учун кўплаб зиёратчилар ташриф буюрганди.
Ҳайдовчи тезликни ошириб, бошқарувни йўқотди ва йўлни ажратиб турувчи чизиқда Канпур шаҳридан келган зиёратчилар устидан юриб ўтди. Етти киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Жароҳат олган 10 кишидан 3 нафари оғир авҳолда экани таъкидланмоқда.
Полиция ходимлари ҳайдовчини қўлга олди. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)