АҚШнинг рақиб ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари радиолокация нурланишини аниқлаш ва бартараф этишга мўлжалланган RC-135U стратегик жосус самолёти 9 август, сешанба куни эрталаб яна Россиянинг Болтиқдаги чегараларига яқинлашди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳарбий авиация ҳаракатини кузатиб борадиган Ғарб сайтларига кўра, АҚШ томонидан ўтган ҳафтада Буюк Британиядаги «Милденхолл» авиабазасига етказилган жосус самолёт Калининград вилояти чегарасига Болтиқ денгизи томонидан 10,2 минг метр баландликда яқинлашди. Ўз навбатида, Калининграддан Россиянинг Су-27 қирувчи самолёти кўкка кўтарилгани қайд этилган.
Бу RC-135U самолётининг 8 август, душанбадан бери иккинчи маротаба Россия чегарасига яқинлашиши. Куни кеча мазкур ҳаво кемаси Калининград вилояти чегараси атрофида узоқ вақт айлангани кузатилган.
Изоҳ (0)