Рио—2016 Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган боксчи Ҳасанбой Дўстматов бўлажак рақиби билан жанг олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар берди «Оламспорт».
49 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги турнирнинг 1/8 финалида мексикалик Хоселито Веласкес билан жанг қилган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси 3:0 ҳисобида зафар қучганди. Чорак финалда у қозоғистонлик Биржан Жакиповга қарши рингга кўтарилади.
«Бунгача у билан уч марта жанг қилганман. Жангларнинг биттасида нокаутга ҳам учратганман. Насиб қилса, бу сафар ҳам уни енгиб, навбатдаги босқичга йўлланма оламан», — деб таъкидлаган Ҳасанбой Дўстматов.
Ўзбекистон ва Қозоғистон спортчилари ўртасидаги чорак финал жанги 10 август куни 16:00 да бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)