Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти Алишер Усмонов Рио-де-Жанейродаги Олимпиада олдидан россиялик спортчилар учун қўшимча допинг назоратини жорий қилди, деб ёзади «РБК» қиличбозлик бўйича олимпия чемпиони Яна Егорянга таяниб.
Спортчи қиз аниқлик киритишича, қўшимча текширувда барча спортчилар қатнашган. Унинг сўзларига кўра, қиличбозлик бўйича Россия терма жамоасининг барча аъзолари «тоза» бўлиб чиққан. Егорян қўшимча қилишича, «қиличбозлик — кимдир нимадир қабул қиладиган спорт тури эмас».
Яна Егорян Олимпиада ўйинларида Россия термасига олтин медаль келтирди.
Изоҳ (0)