Рио–2016 Олимпиадасининг дастлабки кун беллашувларида дзюдо бўйича -60 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Диёрбек Ўрозбоев Ўзбекистон олимпия терма жамоасига илк медални тақдим қилди, деб хабар бермоқда «Sports.uz».
Бронза медали учун ўтиш беллашувида бразилиялик Фелипе Китадини мағлуб этган Диёрбек бронза медали учун баҳсда грузиялик Амиран Папинашвилига қарши татамига чиқди. Шиддатли ва муросасиз кечган беллашув ўзбекистонлик дзюдочининг ғалабаси билан якунланди.
Изоҳ (0)