Тошкентдаги «Жар» стадионида 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Марказий Осиё Футбол Конфедерацияси кубоги старт олди. Бу ҳақда «Chempionat.Asia» хабар бермоқда.
Мусобақанинг илк ўйинида Ўзбекистон-2 жамоаси Қирғизистонга қарши кураш олиб борди. «А» гуруҳидан жой олган бу жамоаларнинг баҳсида 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Голларга Ўзбекистондан Санжар Қодирқулов (45) ва Собит Синдоров (60-пен), Қирғизистондан эса Виктор Келм (30, 44) муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон-2 мусобақада иштирок этишни истамаган Эрон жамоаси ўрнига қатнашмоқда.
Изоҳ (0)