Аввал хабар берганимиздек, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Жамоалар алифбо тартибида пайдо бўла бошлади: дунёнинг 207 мамлакатидан келган 12 мингга яқин спортчи «Маракана» стадиони бўйлаб қадам ташлади. Ўзбекистон байроғини бокс бўйича жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов олиб чиқди. «Жаҳон» ахборот агентлиги ушбу лаҳзаларни фотолавҳаларга жамлади.
Эслатиб ўтамиз, Олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан 100 га яқин спортчи иштирок этмоқда. Улар спортнинг академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил ва оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва юнон-рум кураши каби спорт турлари бўйича ўтказиладиган беллашувларда мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
Изоҳ (0)