Покистоннинг йирик шаҳарларидан бири Карачида ҳудудни дайди ҳайвонлардан тозалаш дастури доирасида мингга яқин ит заҳарланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шаҳарнинг барча туманларида маҳаллий хизматлар бартараф этиши лозим бўлган ит мурдалари тўпланиб ётибди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳафта давомида мингга яқин ит ўлдирилди, ҳали шаҳарнинг олти тумани бўйича тўлиқ ҳисобот олинмади. Итлардан товуқ гўштига солинган заҳарли дорилар ёрдамида халос бўлинмоқда.
Жониворларнинг ўлдирилиши ҳайвонлар ҳимоячилари томонидан танқидга учради. Бироқ шаҳар маъмурияти вакили Муҳаммад Зоҳиднинг айтишича, бу мажбурий чора бўлиб, дайди итлар аҳоли учун хавф туғдирмоқда: 2015 йили итлар 6500 кишини тишлаган бўлса, жорий йилда 3700 та шундай ҳолат қайд этилди.
Изоҳ (0)