2004 йили Афинада бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларининг бронза медали совриндори, бразилиялик марафончи Вандерлей Кордейру Рио-де-Жанейро шаҳридаги «Маракана» стадионида Рио–2016 Олимпиада ўйинлари машъаласини ёқди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Рио–2016 Олимпиадасининг очилиш маросими бугун, Тошкент вақти билан эрта тонгда бўлиб ўтди. Аввалроқ шифокорлар Бразилия футболи афсонаси Пелега Олимпиада машъаласини ёқишга рухсат берганди, аммо у соғлиғидаги муаммо туфайли очилиш маросимида иштирок эта олмади.
Мазкур Олимпиада ўйинларида 28 спорт тури бўйича 306 та медаллар комплекти ўйналади.
Тўрт йилликнинг энг нуфузли турнирида илк марта Европада яшовчи қочоқлар жамоаси иштирок этади. Мазкур жамоа таркибидаги спортчилар Олимпиада байроғи остида иштирок этади.
Маълумот учун, Олимпиада ўйинлари илк маротаба Жанубий Америка қитъасида ўтказилмоқда. Мусобақа давомида 500 минг сайёҳ Рио-де-Жанейрога келиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)