9 август куни бўлиб ўтадиган Россия ва Туркия президентлари учрашувида уриб туширилган Су-24 самолёти учун товон пули тўланиши масаласи кўриб чиқилади. Бу ҳақда, Россия президенти Владимир Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаковга таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ушаков Туркия самолёт учун товон пули тўламаганини эслатиб ўтди.
«Йўқ, тўлашмади. Бу масала ҳам муҳокама қилинса керак», — деди у брифинг чоғида.
Шунингдек, Ушаков охирги телефон суҳбатлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг учрашувига замин яратганини таъкидлаб ўтди:
«Бу қадамлар икки етакчининг Санкт-Петербург учрашувига олиб келди. Улар кейинчалик Туркия билан муносабатларимизнинг бутун комплекси меъёрига келишига замин яратади деб умид қиламан».
Изоҳ (0)