Афғонистон шарқидаги Пактия вилоятида рўй берган икки портлаш оқибатида ўн киши қурбон бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Вилоят ҳокимининг расмий вакили йўлга ўрнатилган мина бир оиланинг беш аъзоси кетаётган машинани ҳавога учирганини, бунинг оқибатида машина ичидагиларнинг бари ҳалок бўлганини маълум қилди. Бир соатдан сўнг яна беш киши худди шундай портловчи ускунанинг трактор остида портлашига қурбон кетди.
Икки портлаш ҳам Чамкани туманида содир бўлди.
Бу каби миналарнинг қўлланилиши «Толибон» экстремистик ҳаракатига хослиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)