33 нафар америкалик ҳарбий хизматчи АҚШдан ташқарида хизмат ўташ давомида Зика вирусини юқтириб олган. Бу ҳақда CNN телекомпанияси маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Телекомпания Пентагондан олган маълумотга асосланмоқда, бироқ вирус мазкур ҳарбийларда қайси давр ичида аниқланганлигини маълум қилмаган. АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳозирча ушбу маълумотни тасдиқламади.
Вирусни юқтириб олганлардан бири ҳомиладор аёл эканлиги маълум қилинмоқда. АҚШ қуролли кучлари устави аёл ҳарбий хизматчиларга касаллик ўчоғи қайд этилган мамлакатда хизмат ўрнини тарк этишга раҳбариятдан рухсат сўраш имконини беради.
Бундан ташқари, вирус билан боғлиқ ташхис оилаларида америкалик ҳарбий хизматчилар бўлган олти нафар оддий фуқарода ҳам аниқланган.
Изоҳ (0)