28 нафар давлат ва ҳукумат раҳбарларигина Рио-де-Жанейрога ёзги Олимпиада ўйинлари очилиш маросимига боришини тасдиқлади, деб ёзади «Ведомости».
Reuters Бразилия ҳукуматидаги манбасига таяниб хабар беришича, бир ҳафта аввал тадбир ташкилотчилари 50 нафар дунё етакчилари ташрифини кутаётган эди. Шунингдек, ҳозирча ҳеч қайси мамлакатдан Бразилия президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Мишель Темер билан икки томонлама учрашув ташкил қилиш ҳақида сўров келиб тушмаган.
Лотин Америкаси мамлакатлари етакчиларидан Аргентина ва Парагвай президентларигина ўз иштирокини тасдиқлади. Хитой очилиш маросимига бош вазир ўринбосарини жўнатади. Франция президенти, шунингдек, Португалия ва Германия етакчилари ҳам келишга ваъда берган. АҚШ делегациясига давлат котиби Жон Керри раҳбарлик қилади.
Изоҳ (0)