КХДР 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига «миллий афсона»га айланадиган профессионал тарзда тайёрланган футболчилар тайёрлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси бош котиби Ким Чжон Ман маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Умид қиламанки, тасдиқланган режа ўз мақсадимизга эришиш учун ёрдам беради», – дея маълум қилди Ким Чжон Ман.
Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, яқин вақт ичида Олимпиада ўйинларида иштирок этадиган эркак ва аёллар терма жамоалари учун иқтидорли спортчиларни саралаш бошланади. КХДР футбол ассоциациясида маълум қилинишича, тайёрланаётган режа доирасида бошқа мамлакатларнинг спорт ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ҳудудий ва халқаро футбол федерациялари билан алоқани кучайтириш дастурини ишга тушириш кўзда тутилган.
Аввалроқ Норвегиянинг NRK телекомпанияси Шимолий Корея терма жамоасига норвегиялик мутахассис Йорн Андерсен бош мураббий бўлиши ҳақида маълум қилганди.
Маълумот учун, футбол бўйича КХДР эркаклар терма жамоаси 1966 ва 2010 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган.
Изоҳ (0)