БМТ бош котиби Пан Ги Мун КХДР томонидан ўтказилган баллистик ракеталар синовини қоралади ва бундай хатти-ҳаракатлар «минтақадаги тинчлик ва барқарорликка жиддий зарар етказиши»ни айтди. Бу ҳақда журналистларга унинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг сўзларига кўра, БМТдагилар ракеталар учирилгани, улардан бири, маълумотларга кўра, Япония иқтисодий ҳудудига бориб тушгани юзасидан чуқур хавотир билдирмоқда.
Корея Республикаси штаб бошлиқлари қўмитаси КХДР 3 август куни маҳаллий вақт билан 07:50 (Тошкент вақти билан 03:50)да Япон денгизига қарата баллистик ракета учирганини маълум қилган эди.
Кейинроқ Жанубий Корея Сеул THAAD ракетага қарши тизимини ўз ҳудудига жойлаштириб, тўғри қарор қабул қилганини айтган эди.
Изоҳ (0)