Ҳиндистоннинг Мумбай–Гоа шоссесида кучли ёмғир ёғиши оқибатида 2 август, сешанба куни кечқурун кўприк қулади ва камида 22 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда NDTV телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа гувоҳларининг айтишича, ҳодиса мамлакатнинг ғарбий қисмидаги Махад шаҳрида содир бўлди. Кучли ёмғир натижасида сувга тўлган Савитри дарёси эски кўприкнинг пойдеворини ювиб юборди ва унинг секцияси қулади. Воқеа содир бўлган вақтда кўприкда турган бир неча автомобиль ва иккита автобус сувга қулади.
Маълум қилинишича, сувдан чиқмоқчи бўлган одамларни дарёнинг кучли оқими олиб кетди. Бедарак йўқолганлар сони яна ошиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)