Сурияда сўнгги ҳафталар ичида АҚШ раҳбарлигидаги ИШИДга қарши кураш коалицияси авиазарбалари натижасида ўнлаб тинч аҳоли вакиллари, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди, деб ёзади «Газета.ru» Россиянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Евгений Загайновга таяниб.
«Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг қатор мамлакатларида вазият ташвишли бўлиб қолмоқда. Сўнгги кунлар ва ҳафталарнинг ўзидаёқ Сурияда АҚШ бошчилигидаги коалиция авиазарбалари натижасида ўнлаб фуқаролар, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди», — деди Загайнов БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисидаги нутқида.
Доимий вакил ўринбосари, шунингдек, мактаблар, касалхоналар ва фуқаролик инфратузилмасининг бошқа объектлари вайрон бўлгани, шунингдек, дунёнинг турли минтақаларидаги қуролли низолар болалар учун келтириб чиқарадиган оқибатларни таъкидлаб ўтди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)