КХДР АҚШни Корея ярим оролида биокимё урушига тайёргарликда айблади: Пхеньяннинг шубҳалари АҚШ ва Жанубий Кореянинг биохавфга қарши JUPITR дастури билан боғлиқ. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Тажовузкор Америка қуролли қучларининг JUPITR режаси КХДРга қарши босқинчилик уруши чоғида биокимёвий жанговар ҳаракатларни амалга оширишга қаратилган», — дея маълум қилган Шимолий Корея армияси вакили.
Гап Жанубий Кореяда заҳарловчи моддаларни тадқиқ этиш бўйича ҳарбий биокимё лаборатория ишга туширилиши ҳақида кетмоқда. Шимолликлар эса бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмаслигини билдирмоқда.
АҚШ ҳарбийларига кўра, JUPITR (Joint United States Forces Korea Portal and Integrated Threat Recognition) дастурининг асосий вазифаси Америка қуролли кучлари Жанубий Кореяда биокузатув олиб боришини жадаллаштириш ва енгиллаштиришдан иборат.
Изоҳ (0)