Дубай аэропортида муваффақиятсиз қўнишни амалга оширган Emirates компаниясига тегишли самолёт ёниб кетди. Бу ҳақда Today Online’га таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Boeing 777 самолёти Ҳиндистондан учиб келаётганди.
Ҳаво кемаси бортида бўлган барча йўловчилар эвакуация қилинди. Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Изоҳ (0)