АҚШнинг Флорида штатида Зика вирусига чалинганлар сони 14 кишига етди. Бу ҳақда штат губернатори Рик Скотт маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Флорида штатининг соғлиқни сақлаш департаменти катта эҳтимол билан чивинларнинг чақиши оқибатида Зика вирусига чалинган яна ўн кишининг шахсини аниқлади. Шу тариқа, ушбу касалликка чалинганлар сони 14 кишига етди», – деди губернатор.
Аввалроқ Флорида штатининг Майами-Дейд ва Броуард округларида 4 киши Зика безгагига чалингани ҳақида хабар қилинган эди.
Зика безгаги илк маротаба 1947 йилда Угандада аниқланган. Касалликнинг клиник белгилари бу ҳароратнинг кўтарилиши, шамоллаш, бош оғриқлари, бўғимлар ва белдаги оғриқлар, бадандаги тошмалар, тез чарчаб қолиш. Яқин вақтгача Зика вируси инсон саломатлиги учун хавфсиз саналган эди.
Изоҳ (0)