Лахорда Pakistan International Airlines (PIA) авиакомпаниясининг 13 ходими ҳибсга олинди. «ТАСС»нинг Dawn нашрига асосланиб билдиришича, Дубайга кетаётган самолёт бортидан умумий нархи 900 минг долларни ташкил этадиган 6 килограмм наркотик топилганидан сўнг бунга алоқадорликда гумонланувчи барча ходимлар қўлга олинган.
Яқин орада суриштирув якунларига кўра авиакомпаниянинг яна бир қатор ходимлари ҳибсга олиниши мумкинлиги айтилмоқда.
Шунингдек, ўша самолётда Дубайга йўл олган йўловчилардан бири ҳам ҳибсга олингани маълум.
Изоҳ (0)