Халқаро Чемпионлар Кубогида иштирок этаётган Италиянинг «Интер» клуби ўзининг иккинчи ўйинида ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди.
Мусобақадаги биринчи беллшувда «ПСЖ»дан 1:3 ҳисобида енгилган миланликлар, «Бавария» билан ўйинда 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Немис клуби сафида Грин хет-трик қайд этган бўлса, Франк Рибери яна 1 та голга муаллифлик қилди. 90-дақиқага келибгина Мауро Икарди 4 та голга битта аниқ зарба билан жавоб қайтарди.
«Интер» навбатдаги ўйинни 13 август куни Шотландиянинг «Селтик» клубига қарши ўтказади. «Бавария» эса 3 август куни бош мураббий Карло Анчелоттининг собиқ клуби «Реал»га қарши саф тортади.
Германия чемпиони турнирдаги илк учрашувни «Милан»га қарши ўтказиб, 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган ва пенальтилар сериясида енгилганди.
International Champions Cup—2016 Шарлотт, АҚШ 30 июль, 2016
Изоҳ (0)