Туркия полициясининг аксилтеррор бўлинмаси Истанбул яқинидаги Башакшехир шаҳарчасида махсус операция ўтказиши натижасида ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадорликда гумон қилинаётган 29 киши қўлга олинди. Бу ҳақда Anadolu агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Тинтув ва ҳибсга олиш жараёни бир нечта манзилларда бўлиб ўтди. Тинтув давомида шифрланган ҳужжатлар ва ахборот ташувчи электрон қурилмалар мусодара қилинди. Қўлга олинган 29 кишидан 22 нафари чет эл фуқаролигига эга экани маълум қилинди. Уларнинг аксарияти сўнгги пайтларда Сурияга тез-тез бориб турган.
Етти нафар Туркия фуқаросига нисбатан қандай жазо қўлланишини суд ҳал қилади. Қолган чет эл фуқаролари мамлакатдан депортация қилинади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)