Туркияда 99 нафар полковник ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг генерал ва адмирал унвонларини олди. Бундай қарорни Туркия Олий ҳарбий кенгаши чиқарди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Жандармерия, биринчи ва иккинчи армияга янги қўмондонлар тайинланди. Шунингдек, Туркия Бош штаби бошлиғининг янги ўринбосари тайинланди.
Қайд этиш керакки, Туркия Олий ҳарбий кенгаши йиғилишидан сўнг Бош штаб бошлиғи, қуруқликдаги қўшин, ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлари ўз лавозимларини сақлаб қолди.
Туркия ҳукумати мамлакатдаги ҳарбий тўнтаришга уринишда исёнчилар бошлиғи деб Туркия ҲҲК генерали Акин Ўзтуркни топди. Собиқ бош қўмондон тўнтаришни ташкил этганини ўзи ҳам тан олди.
Изоҳ (0)