АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон АҚШ президентлик лавозимига Демократик партиядан номзод бўлишга расман рози бўлди. Бу ҳақда Fox News маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Мен Қўшма Штатлар президентлиги лавозимига сизнинг номзодингизни қабул қиламан», — деди у Филадельфия шаҳридаги (Пенсильвания штати) якуний қурултойда.
Клинтон ўз нутқида АҚШ нимага қарши курашиши лозим эканлигини англаётганлиги ва бу синовлардан қўрқмаслигини таъкидлади.
Демократлардан номзод Қўшма Штатлар унинг раҳбарлигида унинг республикачилардан рақиби миллиардер Дональд Трамп таклиф қилаётгандек «девор қурмаслиги»ни, бунинг ўрнига аллақачон мамлакат иқтисодиётига ўз улушини қўшаётган миллионлаб муҳожирларга фуқаролик беришнинг имконини топишини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)