АҚШ Давлат котиби Жон Керри 29 июль куни Парижга боради ва у ерда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан Фаластин—Исроил можаросини бартараф этиш масалалари бўйича музокаралар олиб боради. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати бошлиғи Жон Кирби маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Керри 29 июль кечки пайт Парижга жўнайди ва Аббос билан учрашиб, ‘икки халқ учун икки давлат’ тамойили истиқболларини муҳокама этади», — дея таъкидлади Кирби.
Кирбига кўра, музокаралар 30 июль, шанба куни бўлиб ўтади, шундан сўнг Давлат котиби Вашингтонга қайтади.
Изоҳ (0)