Хитой Россия билан ҳамкорликда Жанубий Хитой денгизида ҳарбий машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
ХХР мудофаа вазирлиги вакили полковник Янг Южиннинг сўзларига қараганда, машғулотлар денгиз ва ҳаво машқларидан таркиб топиб, сентябрь ойида ўтказилади. Манёврлар ўтказиладиган аниқ жой айтилмаяпти.
Машғулотдан кўзланган мақсад — икки мамлакат ҳарбий идоралари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва денгиз таҳдидларига қарши туришга тайёргарлик даражасини текшириш.
Изоҳ (0)